Моуриньо бадавлат клубдан юз ўгирди
Лиссабоннинг “Бенфика” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан “Ньюкасл” чорловини қабул қилмади.
Ҳозирги вақтда “Ньюкасл” Премьер-лига жадвалининг пастки қисмида жойлашган, Чемпионлар лигасидан эса “Барселона”га 1/8 финалда икки ўйин натижасига кўра 3:8 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган.
Муваффақиятсиз кечаётган мавсум “Ньюкасл” раҳбариятини амалдаги мураббий Эдди Хау билан хайрлашиш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда, унинг ўрнига эса Моуриньо номзоди кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, Моуриньога Саудия Арабистонидан ҳам қизиқиш бор, аммо “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”нинг собиқ мураббийи “Бенфика”да қолишни афзал кўрмоқда, деб хабар берди O Jogo нашри.
Моуриньо аллақачон “Бенфика” раҳбариятига ўз режаларини билдирган ва ҳозир келаси мавсум учун тайёргарлик кўрмоқда, унда унинг асосий мақсади Португалия чемпионлигини қўлга киритиш ҳисобланади.
Фикрлар