Моуриньо "Челси"даги собиқ шогирдини "Тоттенхэм"га чорламоқда

“Челси” клуби ҳимоячиси Курт Зума фаолиятини Лондоннинг бошқа бир гранд клубида давом эттириш имкониятига эга.

RMC Sport нашрининг хабар беришича, 25 ёшли французга “Тоттенхэм” жиддий қизиқиб қолган. Аниқроғи, уни шахсан “шпорлар” бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибда кўришни хоҳламоқда. Зума 2014-2015 йилларда “аристократлар” сафида айнан Моуриньо қўл остида тўп сурган.

Курт “Челси” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!