Моуриньо Чемпионлар лигасида қайси жамоа ютиши кераклигини айтди

“Рома”дан ҳайдалганидан бери ишсиз юрган Жозе Моуриньо Европанинг энг нуфузли мусобақасида қайси жамоага мухлислик қилаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Мен Чемпионлар лигасида “Реал” ғолиб чиқишини истайман. Шунга жамоа ҳам, унинг бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам шунга муносиб, - деди Жозе Моуриньо.

Бу галги турнирда ярим финалчилар аниқланиб бўлди. “Реал”дан ташқари, Германиядан “Бавария” ва “Боруссия”, Франциядан ПСЖ ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда.

“Реал” финал йўлланмаси учун бўладиган баҳсда “Бавария” билан тўқнаш келади.

Жозе Моуриньо “Реал”ни 2010-2013 йилла давомида бошқарган. Ўша даврда португалиялик мутахассис “Қироллик клуби” билан мамлакат чемпионати ва кубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!