Моуриньо ҳужумчисини мақтади

  • 10 декабрь, 2021, 10:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг олтинчи турида ЦСКА устидан 3:2 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйин ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Tecno

- Мен иккита гол ўтказганимиздан бошқа ҳамма нарсадан қониқдим. Биринчи бўлимда бир жуфт гол уриб, кейин 3:0 ҳисобида олдинда бориб, баҳсни 3:2 ҳисобида якунлаш мантиққа тўғри келмайдиган иш.

Майоралнинг голи бу учрашувда менга ёққан энг яхши воқеа бўлди. Мен ҳайратга тушганим йўқ, чунки Борха доим кўп меҳнат қилади. Бугун у ҳақиқатан бор сифатини намойиш эта олди.

Бизда учта турнирга етадиган таркиб мавужуд эмас, шунга қарамай, Конференциялар лигасида гуруҳда биринчи ўринни олганимиздан бахтиёрман. Чунки иккита ортиқча ўйиндан қутилиб қолдик, - деди Жозе Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” Конференциялар лигасининг нимчорак финалида ўйнайди. Ушбу босқичга 25 февралда қуръа ташланади. Уй-сафар тизимидаги икки учрашув 10 ва 17 март санасига белгиланган.

Шомуродов ва “Рома”ни жиддий синовлар кутмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!