Моуриньо жаримага тортилди
Италия А Серияси 11-тури доирасидаги марказий баҳсда "Рома" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Италия футбол федерацияси тартиб-интизом кенгаши "бўрилар" бош мураббий Жозе Моуриньони мазкур баҳсдаги хатти-ҳаракатлари учун жаримага тортди. Гап шундаки, португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ҳакамлар кийим алмаштириш хонаси яқинида содир бўлган нохуш ҳолатлар учун 10 минг евро тўлаши керак.
"Беназир" учрашув рефериси манзилига билдирган ҳурматсиз сўзлари учун жазолангани таъкидланган. 58 ёшли мураббий бошқарувида римликлар 19 очко билан А Серия турнир жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар