Моуриньо: "Ўйлайманки, у мени 70 ёшда ҳам эслайди"
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо нега Скотт Мактоминейни формасини сўраганини айтди.
"Мен Скоттга "Манчестер Юнайтед"да дебют қилиш имконини бердим. Айнан у сабаб Погбани захира ўриндиғига ўтқазганман. Шунинг учун, у менга ҳеч бўлмаса, футболкасини совға қилиши шарт эди. У мағлубиятдан хафа эди, бироқ бу футбол. Мен билан 5 дақиқа гаплашди, лекин кайфияти йўқ эди. Ҳозир у "Наполи"да жуда бахтли. Мактоминей учун яхши даврлар бўляпти. Бизда жуда яхши алоқа бор ва ўйлайманки, у мени 70 ёшида ҳам эслайди", - деди португалиялик мутахассис.
Маълумот учун, Моуриньо бошқарувидаги "Бенфика" Европа Чемпионлар лигасининг 6-туридан сўнг 6 очко билан 25-ўринни эгаллаб турибди.



Комментарии