Моуриньо ўзининг янги "соч турмаги" ҳақида гапирди

"Шпорлар" бош мураббийи ўзининг янги соч турмаги ҳақида гапириб ўтди.

"Баъзида мен совуқ ҳавони яхшироқ ҳис қилишни, баъзида ҳаётимдаги айрим нарсаларни ўзгартириб туришни ёқтираман. Лекин бу сафар ушбу ҳолатга иккала сабаб ҳам таъсир кўрсатмади. Сартарош столига ўтирганимда мени уйқу босади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Кўзимни очганимда ойнада "special one" йўқ. Йигитлар бироз эътиборсизлик қилишибди. Умид қиламанки, сочларим тез орада яна ўса бошлайди", - деди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Тоттенхэм" ўзининг навбатдаги учрашувини 15 февралда, меҳмонда "Aстон Вилла"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!