Моуриньо “Реал”га “Сити” марказий ҳимоячисини олиб келмоқчи
Хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиол ёзги трансферлар ойнаси даврида “Манчестер Сити”ни тарк этиб, фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда AS журналистлари хабар бермоқда.
Испания оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, футболчини Мадриднинг “Реал” клуби сотиб олиши мумкин.
“Қироллик клуби”га қайтиш арафасида турган португалиялик мутахассис Жозе Моуринью Гвардиолни янги жамоаси сафида кўришни истамоқда.
24 ёшли ҳимоячининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Хорват футболчисининг трансфер нархи 70 миллион евро, деб баҳоланмоқда.
Жорий АПЛ мавсумида Йошко 17 та ўйин ўтказиб, икки та гол урди ва иккита ассист қайд этди. Оғир жароҳати туфайли чемпионатнинг иккинчи қисмида кўп ўйинларни ўтказиб юборишига тўғри келди.

Фикрлар