Моуриньо "Рома" раҳбарияти билан нега жанжаллашди?

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Рим клуби раҳбарияти билан жанжаллашди, деб хабар бермоқда AS.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик мутахассис ҳимоячи Алессандро Флоренцини таркибда қолишни хоҳлаган, аммо клуб раҳбарияти уни сотмоқчи. Бироқ, Моуриньо футболчини жамоанинг мавсумолди йиғинига жалб эта олди.

Айтиш керакки, “Рома” раҳбарияти Флоренцини сотмоқчилигига асосий сабаб унинг маоши ҳисобланади. Боиси Алессандро йилига 4 млн евро маош олади.

30 ёшли Флоренци ўтган мавсумни ижара асосида ПСЖда ўтказди ва 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг "Рома" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!