Моуриньо “Рома”га суперфорвард олиб келади

  • 04 Jun 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо келаси мавсум учун ўз жамоасига янги ўйинчилар танлай бошлади. Португалиялик мутахассис ёзда Ромелу Лукакуни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда журналист Раҳмон Усмон хабар берди.

Tecno

Лукаку аслида “Челси”га тегишли. Бироқ, “аристократлар” унинг хизматидан фойдаланмаслик учун “Интер”га ижарага бериб юборганди. Миланликлар ҳам қимматбаҳо ҳужумчини мавсум тугаши билан Лондонга қайтариб юбормоқчи.

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳозир жамоани тозалаш билан банд. Аргентиналик мутахассис таркибни янгидан шакллантиради.

Шу боис, “Рома”да 30 ёшли бельгиялик тўпурарни трансфер қилиш имконияти бор. Лукаку жорий мавсумда 35 та учрашувда 14 та гол ва олтита ассист қайд этди.

Comments

You must be logged in to commet!