Моуриньо Шомуродовни нега ўйинга туширмади? Элдор захирада ўтирган палла Абрахам рекордларни ура бошлади!

“Рома”нинг омадсизликлари тугаб, Жозе Моуриньо шогирдлари А Серия ва Италия кубогида кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилди. Адолат юзасидан айтиш жоизки, пойтахт клубига имкониятни бой берган “Кальяри”, “Лечче” ва “Эмполи”нинг даражаси ва имкониятлари “бўрилар” қаршисида анча камтар ҳисобланади.

Рим клуби футболчилари ўз олдига қўйилган юксак мақсадларга эришиши учун тасодифан эмас, мунтазам равишда “Милан”, “Интер”, “Наполи”, “Ювентус”, “Аталанта” каби юқори ўринларга даъвогарлик қиладиган қудратли жамоаларни енгиш ёки улардан очко олишни уддалаши талаб этилади.

А Сериянинг 23-турида сафарда “Эмполи”га қарши ўтказилган учрашувда барча ўзбекистонлик мухлислар Элдор Шомуродовга имкон берилишини кутган эди. Бу бежиз эмас, албатта. Легионеримиз кубок учрашувида захирадан ўйинга қўшилганига қарамай, ўзи учун ажратилган қисқа муддатда “Лечче” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси ва кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилган эди.

orig_570867

Одатда, ҳар қандай мураббий аввалги ўйинда гол урган футболчини кейинги баҳсда ўйнатиш орқали рағбатлантиради ва тақдирлайди. Лекин Жозе Моуриньо ўзгача мураббий бўлгани учун бундай қилмади, шекилли.

Португалиялик мутахассис шогирдлари биринчи бўлимнинг ўзида тўртта тўп билан олдинга чиқиб олганига қарамай, Шомуродовни майдонга туширишга жазм қилмади. Унинг ўрнига анчадан бери гол урмаётган 18 ёшли иқтидор Феликс Афена-Гьянга имконият берди.

Бу гал ҳам учрашув қаҳрамони Тэмми Абрахам бўлди. Англиялик юлдуз жамоаси киритган тўрт голнинг тенг ярмига муаллифлик қилди.

Тэмми Абрахам “Эмполи” дарвозасига киритган икки тўпи орқали А Сериядаги 22 та учрашувда киритган голлари сонини ўнтага етказди ва А Серияда ўзига хос рекорд ўрнатди. Абрахам ғалабага уч очко берила бошлаган давр – 1994-1995 йилги мавсумдан бошлаб, Италия чемпионатида энг кўп гол урган англиялик футболчига айланди.

Бундан ташқари, Тэмми барча турнирларда кетма-кет 12 та учрашувда “Рома” учун 12 та гол урди ва бу борада кучли бешлик чемпионатлари орасида “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскидан атиги иккита тўпга ортда қолди.

“Рома” мени гол уришим ва жамоага ёрдам беришим учун олган. Учрашувда тўп киритишим муҳим эди. Биз худди шу тарзда давом этишимиз керак. “Эмполи” билан ўйиннинг иккинчи бўлимида иштиёқни йўқотдик, бўш ўйнадик. Кейин улар иккита жавоб тўпи билан бизни қийин аҳволга солиб қўйди.

Бу шармандалик. Бош мураббий ҳам бизни шу ҳақида огоҳлантирди. Энди бу ҳолатга қайта тушмаслик учун ҳар бир нарсани қадрига етишни ўрганишимиз керак.

- Мен олдимга аниқ бир мўлжал қўйишни ёқтирмайман. Ҳар доим жисмонан  соғлом бўлишга ва ғалаба учун бор имкониятимни ишга солишга ҳаракат қиламан. Хавфли вазиятлар яратилса, голлар албатта бўлади, - деди Тэмми Абрахам.

1234819739.0

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ўзига қандай ҳужумчи кераклигини яшириб ўтирмади. Қолаверса, португалиялик мутахассис ғалабага ҳисса қўшган ўйинчилар ҳақида алоҳида фикр билдирди.

- Рақибни яхши ўрганган эдик. Генрих Мхитарян олдига қўйилган вазифани тўлиқ уддалади. Иккинчи бўлимда рақиб тактикани ўзгартирганида Мхитарян унга тез мослашди ва тўп назоратини ушлаб туришга ҳаракат қилди.

Серижу Оливейра бошқача футболчи. Кўплар уни яхши танимайди. Лекин мен уни жисмоний ва тактик нуқтаи назардан бор имкониятларини жуда яхши биламан. Унинг майдондаги танлов хато бўлса, у дарров бу камчиликни тўғрилашга қодир. Оливейра ғалаба қозонишга кўниккан жамоадан келди, унда ғолиблик руҳи кучли ва биз буни ўрганиб олишимиз керак.

Тэмми Абрахам эса ҳар бир учрашувда гол уриши шарт. Мен ҳужумчилардан гол талаб қиламан. Шунингдек, менга уларнинг бошқа сифатлари ҳам керак, - деди Жозе Моуриньо.

Эдни “Рома” навбатдаги турда 6 ферлаь куни “Женоа”ни қабул қилади. Бўлажак учрашув Элдор Шомуродов учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳамюртимиз кучли бешликдаги юришини айнан “Женоа”да бошлаган ва А Серияда генуяликлар учун саккизта тўп киритган.

original (2)

Балки Жозе Моуриньо Шомуродовни собиқ жамоасига қарши ўйнатиш учун бу гал майдонга туширмагандир. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳар қандай вазиятда ҳам Элдорнинг майдонда жавлон уришини кутиб қолаверади.

Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!

“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
24/01/2022 22:14
Kunta uuuu mqvrinyo
&
Аббосхон Ахмедов
24/01/2022 22:11
Чиста гандон моурьнйо дунйонинг энг твар тренирига айланаяпти ебанута