“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

“Рома” қишки трансферлар даврида иккинчи янги футболчини расман таништирди. Жозе Моуриньо “Порту”дан универсал ярим ҳимоячи Сержиу Оливейрани олиб келишни уддалади.

Ҳозирча, тажрибали ярим ҳимоячи мавсум охирига қадар бир миллион евро эвазига пойтахтлик “бўрилар” шарафини ҳимоя қилади. “Рома”да кейинчалик уни 13-15 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Сержиу Пинто универсал ярим ҳимоячи ҳисобланади.Мутахассислар унинг ҳимояда ҳам кескин ҳужум уюштиришда ҳам алоҳида маҳоратга эга эканини таъкидламоқда.

29 ёшли футболчи Европа майдонларида катта тажриба тўплаган. Сержиу шу пайтга қадар Бельгия, Франция, Греция ва Португалия чемпионатларида тўп тепган. Сўнгги жамоаси – “Порту” сафида 174 та учрашувда қатнашиб, жами 39 та гол ва 25 та ассистни амалга оширган.

Жорий мавсумда Португалия чемпионати вакили таркибида барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, бешта гол ва тўртта голли пас муаллифи бўлди.

470633

Моуриньо Майоралдан воз кечди

Жозе Моуриньо “Реал”дан ижарага олинган ҳужумчи Борха Майораль хизматидан воз кечди. Португалиялик мутахассис испан ҳужумчисига таркибдан жой  бермаслигини ва у ўзига янги жамоа топиши кераклигини айтгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

“Рома” ижара шартномаси мавсум охиригача давом эттиши керак бўлган футболчини муддатидан олдин Мадридга қайтаради. Табиийки, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам Майорални асосий таркибга жалб қилмайди.

Таъкидлаш лозимки, “Рома” Майорални қайтариб юборгани билан бу футболчини 20 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Майораль жорий мавсумда А Серияда атиги беш марта майдонга тушиб, гол ура олгани йўқ.

1635455368_mayoral5_1

Борха ишсиз қолмади

Ўтган мавсумда “Рома”нинг 24 та голида иштирок этиб, асосий тўпурар ва етакчи ҳужумчисига айланган Борха Майораль Жозе Моуриньо қарорига кўра, Римни тарк этмоқда.

24 ёшли ҳужумчи ишсиз қолгани йўқ. “Реал” ўз тарбияланувчисини “Рома”дан олиб Испания чемпионати вакили “Хетафе”га ижарага беради.

 Борха Майораль жорий мавсумда барча турнирлар жами 11 та учрашувда қатнашиб, биттадан гол ва ассистни амалга оширди. Бош мураббий унга ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

Борханинг “Реал” билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган.

“Хетафе” Майораль хизматларидан мавсум охиригача фойдаланади. Ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқи эса ҳамон римликларга тегишли.

470487

“Рома” Шевченкога футболчи жўнатади

“Женоа” бош мураббийи Андрей Шевченко жамоа ҳимоя чизиғини “Рома” асосий таркибига киришга қийналаётган Риккардо Калафьори билан кучайтирадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо 19 ёшли истеъдодли футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажрибасини ошириши учун уни Генуяга ижарага юборишга қарор қилган.

Калафьори универсал футболчилар тоифасига киради. Асосан чап қанот ҳимоячиси бўлишига қарамай, бу қанотда ярим ҳимояда ва мудофаа марказида ишончли ўйнай олади.

Калафьорининг “Женоа”га ўтиши ортидан Генуя клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Муҳаммад Фаресни “Торино”га қўйиб юборишга рози бўлгани айтилмоқда. Турин клуби Фаресни кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олмоқчи.

Калаьфори эса жорий мавсумда тўққизта учрашувда қатнашди, иккита голга ассистентлик қилди ва унинг ўйини Моуриньога маъқул келди. Бироқ, чап қанот ҳимоясидаги кучли рақобатда имкониятни бой бериб қўяётгани учун “Женоа”га бериладиган бўлди.

49641115-scaled

Моуриньо Англияга қўнғироқ қилди

Жозе Моуриньо анчадан бери “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Танги Ндобмелеге қизиқиш билдирмоқда.

Португалиялик мутахассис собиқ шогирдига шахсан қўнғироқ қилиб, ундан Италияга келишни сўраган. “Тоттенхэм” ўз тарихидаги энг қиммат трансфер эгаси билан хайрлашишга тайёр. Аввал, Моуриньо “шпорлар”ни бошқарган даврда франциялик футболчи билан келиша олмай қолганди.

Ўз вақтида 60 миллион еврога сотиб олинган Танги Ндомбеленинг лондонликлар билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача давом этади. “Рома” бу ўйинчини сотиб олишга қийналади ва шунинг учун Моуриньо уни ижарага олмоқчи.

Ндомбеле жорий мавсумда тўққизта учрашувда биттадан гол ва ассист қайд этди.

mourinho_selfie_bad_740x355

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!