Моуриньо "Тоттенхэм" футболчиси билан жанжаллашиб қолди
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роуз ва жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида якшанба кунги машғулотларда келишмовчилик юз берган, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Нашрга кўра, 29 ёшли футболчи АПЛ доирасида "Уотфорд"га қарши ўйин қайдномасига киритилмагани учун Моуриньо билан жанжаллган.
Манба Роуз ва Моуриньо ўртасидаги сухбат чоғида футболчи устозига баланд овозда у билан тортишганлиги ва бу эса унинг жамоадошларига ёқмаганини хабар қилган.
Олдинроқ, ҳимоячи Англия кубоги доирасида "Мидлсбро"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.
Фикрлар