Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Моуриньо Винисиус бўйича қарор қабул қилди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор асосий таркибдаги ўрнини йўқотди, лекин яна қайтиш учун жиддий меҳнат қилмоқчи

Испаниянинг AS нашри «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг жамоадаги ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Винисиус Жуниор Мадрид клубининг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Бразилиялик футболчи юзага келган вазиятни тушунмоқда ва Жозе Моуриньонинг қарорини ҳурмат қилмоқда. Винисиус асосий таркибга қайтиш ва яна жамоа натижаларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган футболчига айланиш учун астойдил меҳнат қилиш ниятида», — деб ёзади нашр.

Винисиус жорий мавсумда «Реал» сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt.de портали бразилиялик футболчининг трансфер қийматини 130 миллион евро деб баҳоламоқда. Унинг «Реал» билан шартномаси 2032 йилга қадар амал қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ