Моуриньо Винисиусни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью омадсиз стартга қарамай Винисиус Жуниорга тўлиқ ишонч билдиришда давом этмоқда.
«Реал» жамоасининг бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужумчи Винисиус Жуниорга тўлиқ ишонч билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, португалиялик мутахассис бразилиялик футболчига қаттиқ ишонади, у билан тез-тез суҳбатлашиб туради ва қўллаб-қувватлашни аямайди. Айтилишича, Винисиуснинг ўзи ҳам, «Реал» мураббийлар штаби ҳам ҳужумчининг яна энг яхши спорт шаклига қайтишига қаттиқ бел боғлаган.
Жорий мавсумда Винисиус «Реал» таркибида 12 та ўйин ўтказди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2032 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳлар (0)