Моуриньога ҳукм ўқилди
Ads
Англия футбол уюшмаси "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньо дисквалификацияси бўйича ўз қарорини эълон қилди.
 
Унга кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо битта ўйин давомида шогирдларига майдон четидан кўрсатма беролмайди ва ўйинни мухлислар орасида кузатади.
 
Жозу Моуриньо Англия чемпионатининг аввалги турида "Вест Хэм"га қарши учрашувда ҳакамнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, майдонга сув идишини отгани учун унга қизил карточка кўрсатилган эди.
 
Аслида Моуриньо икки ўйинга четлатиши кутилаётган, Англия ҳакамлари эса олтита учрашувлик дисквалификация берилишини сўраётган эди.
 
Шундай қилиб, Моуриньо 4 декабрь куни "Эвертон"га қарши учрашувни ўтказиб юборади ва 16 минг фунт миқдорида жарима тўлайди.