Моуриньони қаттиқ ҳақорат қилишди

  • 15 апреля, 2023, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньони қаттиқ танқид қилди.

Tecno

Ўткир тили билан эътиборга тушган Кассано португалиялик мутахассисни “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан таққослади.

- Моуриньо ҳатто Гвардиоланинг пойафзалини тозалашга ҳам ярамайди. У пенсияга чиқса, ҳеч ким эсламай қўяди.

У мураббий сифатида қотиб қолган. Жозе қанақа совринларни ютгани мени қизиқтирмайди. Ҳеч бир соврини замонавий футболда қўлга киритилмаган, - деди Антонио Кассано.

60 ёшли Моуриньо сўнгги совринини ҳозирги жамоаси билан ютган. Ўтган мавсумда “Рома” УЕФА томонидан илк маротаба ўтказилган Конференциялар кубогида ғолиб чиққан эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Хайит дехконов
15/04/2023 19:30
Кассано тугрисини айтиб куйаколибди. Маур шу фикрларга мос келадиган мураббий.