Моуриньонинг ассистенти Жанубий Кореяда иш бошлади
Ads

«Порту», «Интер», «Реал» ва «Челси» клубларида Жозе Моуриньога ассистентлик қилган Жозе Мораиш Жанубий Кореянинг “Жонбук Моторс” клуби билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, 53 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи Украинанинг “Карпати” клуби бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Жонбук Моторс” бу мавсум Жанубия Корея чемпионлигини қўлга киритди.