Моуриньонинг сабрсизлиги
Ads

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳимоясини кучайтириш учун "Бенфика"дан Виктор Линделефни олиб келишни талаб қилмоқда. Португалиялик мутахассис 22 ёшли трансфери учун 45 миллион евронинг баҳридан ўтмоқчи. 

Аслида швециялик ҳимоячининг шартномасида бу футболчининг трансфер нархи 30 миллион евро экани белгиланган. Бироқ бу банд фақатгина мавсум якунлангач амал қилади. Моуриньо эса кутишни истамаяпти ва қишки  трансферлар вақтида Виктор Линделефни жамоага қўшиб олиш учун "Бенфика" раҳбарларини катта маблағ эвазига кўндирмоқчи. 
 
"Бенфика" таркибида 2012 йилдан буён тўп сураётган Линделеф жорий мавсумда Португалия чемпионатида 13 та учрашувда майдонга тушди. 

SPORTS.uz