Моуриньонинг тақдири ҳал бўлмоқда

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбарияти билан уч йиллик шартномага эга. Португалиялик мутахассис дастлабки мавсумнинг ўзида жамоани Конференциялар лигаси ғолибига айлантирди.

Бу мавсум Моуриньо шогирдларини Чемпионлар лигасига олиб чиқиш, Европа лигасида ғалаба қозониш ва Италия кубогини қўлга киритишга илҳомлантириши керак. Ҳозирча “Рома” ўйинида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.

La Repubblica нашрининг маълум қилишича, пойтахт клуби раҳбарияти Моуриньо билан амалдаги шартномани узайтиришга қарор қилган. Томонлар бу борада музокара ўтказмоқда.

Агар португалиялик мураббий таклифни қабул қилса, унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача узайтирилади.  Ҳозирги келишув 2024 йилнинг ёзида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
05/10/2022 16:06
Жозени йукотиш керак