Моуриньонинг услуби жуда хунук!

"Байер" ярим ҳимоячиси Карим Демирбай Европа лигаси ярим финалида "Рома"га қарши кечган жавоб учрашуви ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, Леверкузендаги учрашув 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди, аммо Римдаги ғалаба эвазига “бўрилар” финал йўлланмасига эга бўлди.

“Афсуски, турнирнинг ушбу босқичида “Рома”никига ўхшаган услублар муваффақият келтирмоқда. Ўйин охирида улар жуда ҳам хунук футбол кўрсатишди”, - деди Демирбай.

Айтиш керакки, сўнгги учрашувда Рим клуби “Байер” дарвозасига бутун 90 дақиқа давомида бор йўғи битта зарба йўллаган.

Европа лигасининг финал учрашувида “Рома” ва “Севилья” клублари ўртасида кечади. Ўйин 31 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!