Моуриньо Винисиусни захирага михламоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суриб келаётган бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор асосий таркибдаги ўрнидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда испан оммавий ахборот воситалари, хусусан Cadena SER радиоси хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Винисиус ҳозирча жамоадаги мавқеи ва мақоми туфайли асосий таркибдан жой олиб келмоқда. Бироқ унинг ўйини яқин вақт ичида сезиларли даражада яхшиланмаса, бош мураббий Жозе Моуриньо унга нисбатан кескин чоралар кўриши айтилмоқда. 

Бундай ҳолатда, келгуси учрашувларда унинг ўрнини Ян Диоманде эгаллаши эҳтимол қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор ёзги трансфер ойнаси даврида «Реал» билан шартномасини узайтирган эди. Янги битим шартларига кўра, у 2032 йилгача мадридликлар шарафини ҳимоя қилишни давом эттиради.

Жорий мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоадошларига икки голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!