Моуриньонинг Камавингага муносабати маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Манбаларга кўра, «Реал» жамоасининг бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага тўлиқ ишонч билдиради.

Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис француз футболчисини сотиш ёки жамоадан кетказиш вариантларини умуман кўриб чиқмаган. Камавинганинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. 

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Айрим оммавий ахборот воситалари эса шу кунга қадар ўтказилган трансфер ойнаси давомида «Реал» Эдуардо Камавингани сотишга тайёр бўлгани, унга «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!