Моуринью фикридан қайтди

CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа ҳужумчиси Антони Марсьялни қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Tecno

The Independent нашрининг хабар беришича, португалиялик мутахассис 21 ёшли французнинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Айтиш лозимки, мавсум бошида  Марсьяль ҳам Моуриньюнинг “қора рўйхати”дан жой олган эди. Бироқ, тажрибали мутахассис айни дамда ўзининг бу қарорини ўзгартирди.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум премьер-лигада жами 13та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию