Мўйноқ Раллисида ғолиблар аниқланди
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида 420 километрлик масофага ўтказилган ралли мусобақаси якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган “Ралли Муйноқ-2019” мусобақаси Орол денгизининг қуриган туби ва Устюрт текислиги бўйлаб ташкил қилинди.
Спорт вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришларича икки тоифада ўтказилган мусобақанинг ғолибларига “Президент совғаси” сифатида “Нексия” ҳамда “Спарк” автомобиллари топширилди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига мос равишда 15 ҳамда 7 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Қуйида мусобақа ғолиблари билан танишасиз:
“Ралли Мўйноқ-2019” ғолиблари:
“А-8” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 1600 см3 гача
1-ўрин: Жиззах вилоятидан Фурқат Ахрорқулов (штурман: Асқар Ҳасанов), “Спарк” автомашинаси
2-ўрин: Қорақалпоғистон Республикасидан Тимур Нарзиқулов (штурман: Қиличбек Нарзиқулов), 15 млн.сўм
3-ўрин: Андижон вилоятидан Иброҳим Тўйчиев (штурман: Абдуманнон Казаков), 7 млн.сўм
“А-9” тоифали автомобиллар ўртасида, мотор сиғими 2000 см3 гача
1-ўрин: Андижон вилоятидан Сардор Хўжаев (штурман: Акмал Жўраев), “Нексия” автомашинаси
2-ўрин: Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Жабборов (штурман: Рауф Гасанов), 15 млн.сўм
3-ўрин: Наманган вилоятидан Аликай Хайруллаев (штурман: Раҳим Шерматов), 7 млн.сўм
Фикрлар