“Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони Хонободдан старт олди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонига старт берилди.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган экологик хайрия веломарафони 5 июнга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, экологик хайрия веломарафонини ўтказишдан кўзланган бош мақсад – Оролбўйи ҳудудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда экологик муаммоларга ечим топишга қаратилган.

Веломарафонга бугун соат 9:00да Андижон вилояти Хонобод шаҳридан старт берилди. Ушбу тадбирда 100 нафарга яқин велоспортчи иштирок этмоқда.

Иштирокчилар бугун Хонобод шаҳридан йўлга чиқиб, Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари орқали ўтишади ва умумий 62 км масофани ортда қолдирган ҳолда Фарғона вилоятига кириб боришади",-дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Туризма ва спорт вазирлиги.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!