
Муҳаммад Мокаев: "Ислом Махачев ва Илия Топурия жанги UFC тарихидаги энг катта тўқнашувлардан бири бўлади, агар..."
Британиялик ММА устаси Муҳаммад Мокаев UFC нинг икки юлдузи Ислом Махачев ва Илия Топурия ўртасидаги жангни янада муҳимроқ қилиш йўлини айтди.
"Агар Ислом Илияни мағлуб этса, одамлар у шунчаки ўзидан кичикроқ жангчини енгди, дейишади. Бироқ Махачев ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлса ва параллел равишда Топурия Чарльз Оливейра устидан ғалаба қозонса, улар ўртасидаги тўқнашув янада катталашиб кетади. Мен ҳам айнан мана шу ҳолатдаги жангни афзал кўраман" - деди UFC собиқ жангчиси.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ислом Махачев енгил вазнидаги камаридан воз кечиб, ярим ўрта вазнга ўтишини хабар берди. Шундан сўнг Илия Топурия ва Чарльз Оливейра вакант камар ўзаро курашиши эълон қилинди.
Фикрлар