Муҳаммад Қудус фаолиятини супер клубда давом эттириши мумкин
"Манчестер Юнайтед" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қудусга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради 90Min.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби жорий ёзги трансфер ойнасида Гана терма жамоаси аъзосини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Футболчига шунингдек, "Реал", "Барселона", "Бавария", ПСЖ, "Интер", "Милан" ҳамда бир қанча АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.
22 ёшли Қудус жорий мавсум “Аякс” сафида барча турнирларда жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар