Муҳаммад Салоҳ барибир бизга ўтади!
“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот ўзини кескин танқиб қилган Муҳаммад Салоҳни таркибга қайтарганига қарамай, ўртадаги зиддият тўлиқ барҳам топгани йўқ.
Шу боис, мисрлик тўпурарнинг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.
33 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб турган Саудия Арабистони клублари Муҳаммад Салоҳ барибир уларнинг лигасига келишига ишонмоқда. Шайхлар бу трансферни 100 миллион фунт эвазига ҳал қилишга тайёр.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, бу трансфер январь ойида ҳам, келаси ёзда ҳам амалга ошиши мумкин. Салоҳнинг оиласи Англиядаги ҳаётидан мамнун, бироқ Муҳаммаднинг ўзи 2023 йилдан бери уни Саудия Арабистонига таклиф этаётган томонларга уларнинг таклифини қабул қилиш эҳтимолини истисно қилмаган.
Жорий мавсумда Салоҳ барча мусобақаларда 20 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати бугунги кунда 30 миллион еврони ташкил қилади.



Фикрлар