Муҳаммад Салоҳ бошқа жамоага ўтадиган бўлди, фақат...

  • 14 Jan 11:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Ливерпуль”нинг бугунги кундаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасини тарк этиб, фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Саудия Арабистони спортни ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари федерацияси вакили Абдулҳодийнинг  маълум қилишича, мисрлик футболчи ёзда эркин агент мақомида шайхлар ихтиёрига кўчиб ўтади.

- Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони ҳукумати билан ушбу мамлакат лигасида ўйнаш бўйича ўзаро келишиб олди, бироқ ҳозирча унинг айнан қайси жамоада ўйнаши номаълум бўлиб турибди, - деди Абдулҳодий.

32 ёшли футболчи билан ҳамкорлик ўрнатаётган Саудия Арабистони давлаь инвеситиция жамғармаси (PIF) айни пайтда мамлакат Профессионал лигасида энг бақувват тўртта жамоага эгалик қилади.

Бу жамғарма “Ал-Ҳилол”,  “Ал-Иттиҳод”, “Ан-Наср” ва “Ал-Аҳли”га жаҳон даражасидаги юлдузларни олиб келишга масъул ҳисобланади. Муҳаммад Салоҳ эса, айнан мана шу жамоалардан бирига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!