Муҳаммад Салоҳ "Брайтон"га қарши ўйиндан кейин интервью беришдан бош тортди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида "Брайтон"га қарши ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортди. У учрашув якунланганидан сўнг микс-зонадан табассум билан ўтиб кетди ва бир оғиз ҳам гапирмади.

Tecno

Ушбу баҳс "Ливерпуль"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мисрлик футболчи мазкур ўйинни захира ўриндиғида бошлади, бироқ 26-дақиқада жароҳат олган Жо Гомес ўрнига майдонга тушди ва голли узатма билан ажралиб турди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Муҳаммад Салоҳ жамоа бош мураббийи Арне Слотни танқид қилганидан сўнг Чемпионлар лигасида Миланнинг "Интер" жамоасига қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган эди. Кейинчалик мураббий футболчи билан суҳбат ўтказганини маълум қилди ва уни яна қайдномага қайтарди, аммо "Брайтон"га қарши ўйинда Салоҳ асосий таркибдан жой олмади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию