Муҳаммад Салоҳ “даҳшатли” рекорд ўрнатди

  • 27 апреля, 23:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Ливерпуль” футболчилари миллий чемпионатнинг 34-турида “Тоттенхэм” устидан 5:1 ҳисобида зафар қучиб, муддатидан аввал Англия чемпионлигига сазовор бўлди.

Учрашув мезбонлар учун омадсиз бошланди ва беллашувнинг 12-дақиқасида Соланке “Тоттенхэм”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ қолган дақиқаларда “қизиллар”ни тўхтатиб бўлмади.

Танаффусгача Диас, Мак Аллистер ва Гакпо “шпорлар” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Ўйиннинг иккинчи ярмида Муҳаммад Салоҳ гол урди. 69-дақиқада рақиб футболчиси Удоджи ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Муҳаммад Салоҳнинг чемпионлик учрашувидаги голи унга тарихий рекорд келтирди. Салоҳ умумий голлари сонини 185 тага етказиб олди ва Англия Премьер-лигасида энг кўп тўп киритган легионерга айланди.

Унгача бу рекорд “Манчестер Сити” таркибида 184 та гол урган аргентиналик юлдуз Серхио Агуэрога тегишли эди.

Премьер-лиганинг умумий тўпурари рейтингида мисрлик футболчидан тўрт нафар инглиз ҳужумчи – Энди  Коул (187 гол), Уэйн Руни (208 гол), Ҳарри Кейн (213 гол) ва Алан Ширер (260 гол) ўрин олган.

Жорий чемпионат ҳали якунланмагани ва Муҳаммад Салоҳ яна икки йил давомида Англия Премьер-лигасида тўп тепишини инобатга олсак, 32 ёшли ҳужумчи келаси мавсумнинг ўзида Коул, Руни ва Кейн натижасини яхшилаши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию