Муҳаммад Салоҳ энг зўр футболчи сифатида кутилмаган ўйинчини танлади

  • 03 Mar 10:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ ўзининг энг яхши кўрган ўйинчиси ким эканини айтди. Мисрлик футболчи кутилмаганда Стивен Жеррардни танлади.

Tecno

- PlayStation ўйнаганимда ҳар гал Стивен Жеррардни танлардим. Мен мунтазам уни танлаб ўйнаганман.

Стивен ўзоқ масофадан зарба бериб, кўп гол урган. Мен у билан икки марта учрашганман. Ажойиб инсон, - деди Муҳаммад Салоҳ.

32 ёши Салоҳ жорий мавсумда қатор рекордларни урмоқда. У  барча турнирларда 39 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 30 марта ишғол қилди ва жамоадошларига 22 та голли пас узатди.

Айни пайтда африкалик ҳужумкор футболчи Англия Премьер-лигаси тўпурарлари баҳсида пешқадамлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!