Муҳаммад Салоҳ фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди
“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр ўйинчиси Муҳаммад Салоҳнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.
Томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича бир неча ойдан бери музокара ўтказиб келаётган эди. Бироқ яқинда мисрлик футболчи клубдан кетиши мумкинлиги ва бу клуб унга ҳали шартнома таклиф қилмагани билан боғлиқ эканини эълон қилганди.
Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, Салоҳнинг агенти Рами Аббос клуб мутасаддилари билан янги шартнома бўйича келишувга эришган.
Daily Mirror нашрининг ёзишича, музокараларнинг чўзилиб кетиши моддий масалаларга боғлиқ бўлмаган. Ҳамкорликнинг узайтирилишига шартнома муддати тўсқинлик қилган. “Ливерпуль” ҳужумчига бир йиллик битим бермоқчи бўлган. Салоҳ шартномани уч йилга тузини талаб қилган.
Охир-оқибат томонлар ўзаро келишувни 2027 йилнинг 30 июнигача давом эттиришга кўнган. Қандайдир кутилмаган ҳолатлар юзага келмаса, тез орада Муҳаммад Салоҳ янги шартномага имзо чекади.
Фикрлар