Муҳаммад Салоҳ "Интер"га қарши баҳс учун қайдномага киритилмади!

CHERY AUTO

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Интер"га қарши сафар учрашувига жамоа билан бирга бормайди. Бу ҳақда "RMC Sport" журнали мухбири Фабрис Хокинс хабар берди.

Tecno

Қарор клуб раҳбарияти ва бош мураббий Арне Слот томонидан қабул қилинган.

Маълумки, Салоҳ "Лидс"га қарши баҳсдан сўнг клубнинг унга бўлган муносабатини кескин танқид қилган эди. У учта учрашувда кетма-кет асосий таркибдан ўрин олмаганидан сўнг қуйидагича фикр билдирганди:

"Мен клуб учун жуда кўп иш қилдим, лекин мени муаммоларнинг асосий сабабчиси сифатида кўришмоқда. Африка Миллатлар Кубоги олдидан хайрлашаман — кейин нима бўлишини билмайман".

Маълумот ўрнида, "Интер" - "Ливерпуль" клублари ўртасидаги бўлажак тўқнашув 9 декабрь куни соат 01:00’да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!