Муҳаммад Салоҳ катта ишга қўл урди

“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ яна бир бор инсоний намунасини кўрсатди. Машҳур футболчи ўзи туғилган Нагриг шаҳарчаси шифохонасига кислород баллонларини етказиб берди. У бу ишни 2017 йилда ўзи ташкил этган Нагриг хайрия уюшмаси орқали амалга оширди.

- Муҳаммад Салоҳ ва унинг оиласи Нагригда коронавирус билан оғриган беморлар фойдаланиши учун марказий шифохонага кислород баллонларини хайрия қилди. У мамлакатдаги кўплаб муаммоларни ҳал этишда қатнашади ва пулини аямайди, - дейди Нагриг хайрия ташкилоти директори Ҳасан Бакр.

Дарҳақиқат, Салоҳ Нагриг аҳолиси турмуш тарзини кўтариш учун жуда кўп маблағ сарфлайди. Ўтган йили у Нагригда тез тиббий ёрдам маркази қурилишида қатнашганди. Аввалроқ, қизлар учун мактаб, спорт комплекси қурдирган, тиббий ускуналар харид қилган ва сув тозалаш станцияси учун ер майдони сотиб олиб берган эди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!