Муҳаммад Салоҳ: Ота-онамни кейинги учрашувга чақирдим, мухлислар билан хайрлашаман!
“Ливерпуль”нинг ўтган мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Салоҳнинг клуб раҳбариятидан ҳафсаласи пир бўлди ва бош мураббий Арне Слот билан муносабати бузилди.
Мураббийлар штаби мавсум бошидан бери кузатилаётган инқироз туфайли бир неча учрашувдан бери Муҳаммад Салоҳни бошланғич таркибга киритмаяпти. Мисрлик тўпурар буни жуда оғир олди.
- Мен ота-онамга қўнғироқ қилиб, “Брайтон”га қарши ўтказиладиган учрашувга келишларини сўрадим. Мен ўша куни майдонга тушаманми ёки йўқ, бу энди муҳим эмас.
Африка Миллатлар кубогига кетишдан олдин “Энфилд”да мухлислар билан хайрлашаман. Чунки терма жамоа ихтиёрига кетганимдан кейин бу ерда нималар бўлишини билмайман, - деди Муҳаммад Салоҳ.
“Ливерпуль” ва “Брайтон” ўртасидаги учрашув 13 декабрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Салоҳ Миср терма жамоаси сафида ноябрь ойида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйнаган эди.
Ўша учрашувда Африка вакилларини 2:0 ҳисобида енгган миллий жамоамиз мусобақа финалида Эрондан ҳам устун келиб, бош соврин соҳиби бўлганди.



Фикрлар