Муҳаммад Салоҳ ўзини танқид қилган Рунининг катта рекордини ўчириб ташлади
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” 16-тур учрашувини ўз мухлислари кўз ўнгида ўтказиб, “Брайтон” футболчиларини Уго Экитикенинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг кульминацион нуқтаси 26-дақиқага тўғри келди. Жароҳат олган ҳимоячи Жо Гомес ўрнига Арне Слот тўртта учрашувда майдонга чиқмагани учун раҳбарият ва бош мураббийни танқид қилган Муҳаммад Салоҳни туширди.
Мисрлик юлдуз жамоасининг иккинчи голида иштирок этди. Дастлаб кучли зарба билан бурчак тўпи ишлаб олди. Кейин бурчак зарбасини ўзи ижро этиб, Экитикега голли пас узатди.
Шу тариқа, Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасидаги самарали ҳаракатлари сонини 277 тага етказиб, аввалги рекордни Уэйн Рунидан ўзиб кетди.
Уэйн Рунининг 183 та гол ва 93 та ассистдан иборат катта рекорд узоқ муддат сақланиб турди. Энди самарали ҳаракатлар рекордида унинг номи ўрнига Муҳаммад Салоҳ исми ёзиладиган бўлди.
Салоҳ Англия чемпионатларидаги фаолияти давомида 188 та гол ва 89 та ассист муаллифи бўлган. Унинг бундан буён Премьер-лигадаги ҳар бир голи ёки ассисти айнан мана шу кўрсаткич бўйича янги рекорд сифатида қайд этилаверади.



Фикрлар