Муҳаммад Салоҳ такрорланмас рекорд ўрнатди

Мисрлик форвард Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”нинг Европа лигаси нимчорак финали доирасида “Спарта” билан бўлган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

31 ёшли форвард жорий мавсумда урган голлари сонини йигирматага етказиб олди. Шу тариқа, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” тарихида кетма-кет етти мавсумдан бери 20 та ва ундан ортиқ гол ураётган биринчи футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Бу ҳақда статистикага ихтисослашган Squawka нашри хабар берди.

Бундан ташқари мисрлик форвард Англия кубоги чорак финали доирасида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ҳам ишғол қилди.

Муҳаммад Салоҳнинг етти йиллик статистикаси қуйидагича кўриниш олди:

2023/2024 йилги мавсум (ҳали давом этмоқда) — 21 та гол;

2022/2023 йилги мавсум: 30 та гол;

2021/2022 йилги мавсум: 31 та гол;

2020/2021 йилги мавсум: 31 та гол;

2019/2020 йилги мавсум: 23 та гол;

2018/2019 йилги мавсум: 27 та гол;

2017/2018 йилги мавсум: 44 та гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!