Муҳаммад Салоҳ тарихни янгилай оладими?
Англия премьер-лигасининг 21-турида рақиб дарвозасига иккита тўп киритган Муҳаммад Салоҳ тўпурарлик борасида муайян натижаларни қайд этмоқда.
Хусусан, 28 ёшли мисрлик ҳужумчи жорий мавсумдаги голлари сонини 21 тага етказди. Шу тариқа, у кетма-кет тўрт мавсумдан бери камида 20 марта гол урмоқда.
Бундан ташқари, Муҳаммад Салоҳ Англия премьер-лигасида тўп киритган африкалик футболчилар рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирча, бу борада биринчи поғонани Дидье Дрогба эгаллаб турибди. Ивуарлик тўпурар ҳисобида 104 та гол бор. Кейинги ўринларда Эммануэль Адебайор (97 гол), Якубу Айегбени (95 гол) ва Садио Мане (91 гол) бормоқда.
Бу рейтингга фақатгина Муҳаммад Салоҳ ва унинг жамоадоши Садио Мане таъсир ўтказиши мумкин.
Фикрлар