Муҳаммад Салоҳ таркибга қайтди ва "Брайтон"га қарши тўқнашувда қайдномада бўлади!

CHERY AUTO

Таниқли ва ишончли журналистлардан бири ҳисобланган Пол Жойснинг маълум қилишича, Муҳаммад Салоҳ Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида қайдномадан жой олади. 
 
Хабарингиз бор, АПЛдаги сўнгги турдан сўнг мисрлик ҳужумчи катта интервью бериб, захирада қолаётганидан норозилигини ҳамда "Брайтон"га қарши учрашув мерсисайдликлар сафидаги сўнгги баҳс бўлишини таъкидлаган эди. Ушбу воқеадан сўнг Арне Слот Салоҳни Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га қарши беллашув учун қайдномага киритмади.

Tecno

Бўлажак баҳсдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида эса нидерландиялик мутахассис Муҳаммад билан гаплашиб олиши кераклигини ҳамда муаммони ҳал қилмоқчи эканлигини айтди. 
 
Журналист Пол Жойснинг маълум қилишича, суҳбат ижобий ҳолда якунланган. Лекин ўтган ҳафтадаги муаммоларнинг барчаси ҳал бўлмаган. Бу вазият эса Африка кубоги турнири ўтказилаётган ҳал этилиши айтилмоқда. 
 
Маълумот ўрнида, "Ливерпуль" - "Брайтон" клублари иштирокидаги тўқнашув эртага 20:00’да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!