Муҳаммадали Ўринбоев: “Пахтакор” - истеъдодлар “уяси”!
Кеча Суперлиганинг 23-турида "Пахтакор" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни Муҳаммадали Ўринбоев "шерлар" сафидаги дебют голини киритди. Ёш иқтидор эгаси ўйиндан сўнг клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Аввало ғалаба билан барчани табриклайман. ЁТЖ ўйинлари туфайли сўнгги ўйинларни ўтказиб юбордик. Муҳими терма жамоа билан Осиё Кубогига йўл олдик. Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Голимга келсак, бу кунни узоқ кутдим. Кейинги мавсумда бундай ўйинларимиз кўп бўлишига ва бунда ўзим ҳам иштирок этишга ҳаракат қиламан. Жамоамизда сифатли футболчилар жуда кўп. “Пахтакор” бу борада мамлакатнинг энг яхши жамоаси, бизнинг клуб истеъдодлар “уяси”.
Маълумот учун, "Пахтакор" ортда қолган 23 турдан сўнг Суперлига турнир жадвалида 38 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам "Насаф" ҳисобида 49 очко мавжуд. 39 очкога эга ОКМК эса иккинчи ўринни банд этган.
Фикрлар