Муҳим учрашувдан олдин йўқотиш кўп

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Баскетбол бўйича юқори мақсадлар учун курашаётган “Oklahoma City Thunder” жамоаси  Ғарбий конференция финалидаги тўртинчи ўйинни таркибдаги катта йўқотишлар билан ўтказади.

Жамоа ҳимоячиси Ажай Митчелл  ўнг оёғидаги жароҳати сабаб “San Antonio Spurs”га  қарши навбатдаги баҳсда иштирок этмайди.

Митчелл сериянинг учинчи ўйинида учинчи чорак давомида майдонни тарк этган ва учрашувга қайта олмаган. У 17 дақиқа ҳаракат қилиб, 5 та уринишдан фақат биттасини аниқ бажарди ва 2 очко тўплади.

У асосий таркибда майдонга тушган эди, чунки жамоанинг яна бир муҳим ўйинчиси Жален Вильямс жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти. У чап сон мушагидаги жароҳат туфайли 3-ўйинни ўтказиб юборган. Унинг  навбатдаги баҳсда қатнашиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Митчелл ва Уильямс йўқлигида Жаред МакКейн, Алекс Карусо ва Гасон Валлес ўзини кўрсатиши талаб этилади.

Айни пайтда серияда “Oklahoma City Thunder” баскетболчилари 2:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Навбатдаги ўйин ҳам Сан-Антониода бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!