«Мукаммал манзара»: Сичёв — Батраковнинг «Галатасарай»га ўтиши ҳақида

  • 05.10.2026 22:19
  • Соғиндиқ Кенжебаев
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дмитрий Сычёв «Локомотив» тарбияланувчиси Алексей Батраковнинг «Галатасарай» клубига ўтишига ўз муносабатини билдирди.

Унинг таъкидлашича, ёш футболчининг бундай даражага етиб келиши клуб академияси учун ҳам, ўйинчининг ўзи учун ҳам муҳим натижа ҳисобланади.

«Идеал манзара шундай кўриниши мумкин: клуб тарбияланувчиси Чемпионлар Лигасигача етиб боради. Бу жуда яхши тажриба, яхши намуна. Кейинчалик у янада нуфузли чемпионатларда тўп суриш имкониятига эга бўлади», — дея Сычёвнинг сўзларини келтиради «СЭ» нашри.

Сычёвнинг фикрича, Батраковнинг трансфери ҳам футболчи, ҳам «Локомотив» учун молиявий ва спорт нуқтаи назаридан манфаатли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ёзги трансфер ойнаси давомида Истанбулнинг «Галатасарай» жамоасига ўтган эди. Унинг клуб билан тузган шартномаси беш йилга мўлжалланган. Батраков турк жамоаси сафида ҳозиргача бешта ўйин ўтказиб, бир марта голли узатма билан ажралиб турди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!