Мундиалда порлаган тўпурарни оламиз!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Фенербахче» клуби «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Манбаларга кўра, ҳозирча икки клуб ўртасида расмий мулоқот бошланмаган. Шу билан бирга, Англия Премьер-лигасида иштирок этувчи бир қатор жамоалар ҳам Уоткинсга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Уоткинс клуб даражасида 55 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг трансфер баҳоси 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Уоткинс 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу жамоа сафида у УЕФА Европа Лигаси ғолибига айланган. 

Англия терма жамоаси билан эса 2026 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!