Мундиалнинг энг зўр ёш ўйинчиси ўзига жамоа танлади
Таниқли журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олган Энцо Фернандес “Бенфика”дан кетишга қарор қилган.
Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган истеъдодли ярим ҳимоячи “Челси”нинг таклифини қабул қилгани айтилмоқда.
“Бенфика” ўз футболчисини 120 миллион евродан қимматроққа баҳоламоқда. 21 ёшли ўйинчининг шартномасида шу миқдордаги бадал пули белгилаб қўйилган.
Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва манбалар келишув амалга ошишига ҳеч қандай тўсқинлик йўқлиги айтилмоқда.
Фикрлар