Мураббий Кападзе даврида Ўзбекистон терма жамоаси қандай статистика қайд этди?

  • 10 ноября, 14:48
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий Темур Кападзе энди терма жамоада фаолиятини якунлади.

Tecno

 ЎФА Кападзенинг ўз истагига кўра жамоани тарк этганини эълон қилди. Маълумотларга кўра, мутахассисга бошқа таклифлар ҳам келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали ва мундиалларда иштирок этган италиялик Фабио Каннаваро яқинда Кападзенинг ўрнини эгаллади. Ўзбекистонлик мураббий эса Каннаваронинг ёрдамчиси сифатида маълум муддат фаолият юритди.

Кападзе жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланган эди. У 256 кун давомида жамоани бошқарди. Бу вақт мобайнида “оқ бўрилар” 8 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этди, мағлубиятга учрамади.

Ишлаган муддати: 256 кун
Ўйинлар сони: 8 та
Ғалабалар: 5 та
Дуранглар: 3 та
Мағлубиятлар: 0 та
Тўплар нисбати: 13:5
Ўйин бошига ўртача очко: 2,25
Умумий тўпланган очкоси: 18 очко (8 ўйиндан)
Ўртача урилган голлар: 1,63 та
Ўртача ўтказилган голлар: 0,63 та
Умумий 35 та футболчининг хизматидан фойдаланган.

Маълумки, Кападзе аввал ҳам терма жамоани вақтинчалик бошқарган эди. Юқоридаги статистика эса унинг расмий тайинловидан кейинги даврга тегишли.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию