Мураббий: “Реал”нинг шу юлдузини “Қайрат”га олардим!
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичнинг 30 сентябрга белгиланган иккинчи турида “Реал” футболчилари Қозоғистон чемпиони “Қайрат” меҳмони бўлади.
“Қайрат” бош мураббийи Рафаэль Уразбахтин журналистлар билан мулоқотда агар имкон бўлганида “Реал”да ўйнаган қайси футболчини ўз жамоасига қўшиб олишини маълум қилди.
- Агар “Реал” тарихидаги ўйинчилардан бирортасини олиш мумкин бўлганида Зинедин Зиданни танлар эдим, - деди Рафаэль Уразбахтин.
Эслатиб ўтамиз, франциялик машҳур юлдуз футболчилик фаолияти давомида 2001-2006 йиллар давомида “Реал” шарафини ҳимоя қилиб, бутсаларини айнан Мадридда михга илган. Кейинчалик Зинедин Зидан “Реал”ни икки марта бош мураббий сифатида бошқариб, Испания чемпионатида ғолиб чиққан. Бундан ташқари, шогирдлари билан уч маротаба Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.



Комментарии