Мураббийларни тайёрлаш марказида ОФКнинг "А" лицензияси бўйича курсга старт берилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мазкур курс жараёнини ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев бошқариб бормоқда. Инструктор ассистенти сифатида Бахтиёр Дадаматов фаолият олиб боряпти. Координатор вазифасини эса Жасур Саидов бажармоқда.

24 нафар мураббийлар иштирок этаётган мазкур ўқув курсида тингловчиларга назарий ҳамда амалий кўникмалар бериб борилиши кўзда тутилган. Бу хусусида ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Эътиборлиси, ушбу ўқув курсида "Локомотив" клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам бор. Афтидан, у ўзини ҳозирдан мураббийликка тайёрлаётганга ўхшайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!