Мурод Ризаев қандай қилиб Суперлига кучайиши, бу мавсум қайси жамоалар рақобат қилиши ва бошқалар ҳақида гапирди

Ҳадемай Ўзбекистон чемпионатининг 2022 йилги мавсуми бошланади. Унгача эса жамоалар таркибларни кучайтириш билан оввора. Мухлисларнинг ҳам янги мавсумдан умиди катта. Вилоят жамоалар амалга ошираётган трансферлар кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

Ўз навбатида, аксарият футбол жамоатчилиги орасида Суперлига формати бораси баҳс-мунозаралар ҳам йўқ эмас. Яъни чемпионат формати ўзгартирилиши керакми ёки қўй? Бу борада ҳар ким турли гапларни айтмоқда.

Ҳа айтганча, бир неча кун аввал ПФЛ янги мавсум регламентини тақдим этди. Унда Суперлига 26 турдан иборат эканлиги, жамоалар 13 бор уй, 13 марта меҳмонда ҳаракат қилиши кўзда тутилган.

Бу борада мутахассислар қандай фикрда эканлигини сизларга маълум қилиб бормоқдамиз. Дастлаб айни пайт Қатарда жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аъзоси ҳисобланган Алишер Никимбаевнинг фикрларини тақдим этгандик. Энди эса “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг бу борадаги қарашларини ҳавола қиламиз. Уларга ҳам қуйидаги саволлар билан мурожааат қилдик.

Рақобатбардош чемпионат бўлиши учун Ўзбекистон Суперлигаси формати ўзгартирилиши керакми? - Алишер Никимбаевдан жавоб

IMG_8933

- Рақобатбардош чемпионат бўлиши учун Суперлига формати ўзгартирилиши керакми?

- Рақобатни кучайтириш керак. “Насаф”, “Қизилқум”, “Навбаҳор”, АГМК рақобат юзага келтирмоқчи. Ҳомийларни кўпайтириш лозим. Шунда улар яхши футболчиларни трансфер қила олади. Кучли жамоалар кўпайса, форматни ўзгартиришга ҳожат қолмайди, рақобат пайдо бўлади. Олдин ҳам айтганман - дунёдаги иккита жамоа ҳеч қачон пасайиб кетмайди. Бу “Реал” ва “Барселона”. “Қироллик клуби”дан Роналду кетди, жамоа маълум вақтдан кейин даражасига қайтди. “Барса”да ҳам шундай - Мессидан кейин жамоа ўзини тиклашга уринмоқда. Бундай жамоаларнинг мақсадлари бор, улар доим биринчи бўлишга интилади. Анъаналарни сақлаб қолади. Мбаппе, Холанд ва бошқаларни олиб келиб, яна жамоа номлари баралла янграйверади.

Клубларни ўзида гап кўп. Жамоа раҳбарияти кўпроқ пул топиб, ҳамёнини тўлдиришни, пул ювишни ўйласа, албатта, жамоа узоққа бормайди. Раҳбарлар жамоани ростдан ҳам кучайтиришни истаса, яхши ҳомийлари, академияси зўр бўлса, олдинги форматлар билан ҳам чемпионат қизиқарли ўтаверади.

3431581192211

- Бизнинг футболга қандай формат мос келади, деб ўйлайсиз ва нима учун?

- Авваллари 18-20 та клублар иштирок этарди лигада. Шунда жамоалар ажралиб қоларди. Ҳозир 14 та яхши жамоа бор, ҳамма элакдан ўтиб, мана шу форматга етиб келдик, деб ўйлайман. Фақат Про лигани бироз кучайтиришимиз лозим. Ортиқча ўзгартиришларни кўпайтирсак ҳам менимча, фойда бермайди. 6-7 та кучли жамоа бўлса футболимиз кучаяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulomqodir Askhanov
31/01/2022 20:14
Муродакани фикрлари тугри мутахасиз мен оддий ишкибоз врач футболчилар охир мехнат килувчи организм гурухига киради суткада 6000 дан юкори ккаллория йукотади урнини коплаш ута кийин езда бу икки баробар булса керак уларда утувчи тушкинлик холсизлик толикиш метео шароитда пайдо булиб концентрация куч кувват пасаяди хушдан кетиши мумкин. Менимча15февралдан 1июнгача ва25 августдан 15 декабр этиб утказиш керак.Уртадаги танафусда хохлаганлар салкин мамлакатларда агар топишса комерческий матч утказиб командага пул ишлашлари мумкин
Gulomqodir Askhanov
31/01/2022 20:00
Чемпионате кишш куз режим да утиши Яна яхши тамони шундаки инсон нафас органини тириклик сигими кислорода бой туриши организм куп фаолиятини кучайтиради езда ва намли хавода упкани тириклик сигими пасайиб кетади
шунинг учун югириш кийинлашади салкин мамлакатларда шунинг учун м Россия Швеция футболчи мирикиб туп тепади